Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Ди Маттео: "Арсенал"га қарши сафар ўйинида дурангдан рози бўлишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Роберто ди Маттео Англия Премьер-лигасининг 35-турида "Арсенал"га қарши сафар учрашувида қайд этилган голсиз дурангни изоҳлаб ўтди.

"Олти кун мобайнида уч ўйин ўтказганимиздан сўнг "Эмирейтс" стадионида қўлга киритилган 1 очкого рози бўлишимиз керак. Чунки бу стадионда ҳар қандай шароитда ўйнаш оғир. Футболчиларимизга айни пайтда катта юк тушган, лекин биз жамоавий ўйин ва жамоавий руҳни кўрсата олдик. Ҳозирги кунда биз жароҳатланганлар билан боғлиқ алоҳида муаммоларга эга эмасмиз ва ихтиёримизда майдонга тушишга тайёр бўган футболчилар тўплами бор. Оғир ўйинлар жадвалини эплай олишимиз-олмаслигимизни вақт кўрсатади.

Менимча, биз бугун 1 очко ишладик. Айни вақтда ҳамон тўртинчи ўрин учун курашда фаол бўлиб қоламиз. Чемпионатнинг қолган тўрт ўйинида фақат битта ўйинимиз сафарда ўтади. Биз мавсумнинг сўнгги сониясига қадар курашамиз", — деган ди Маттео ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Манба: champonat.com
Киритилди: 01:24, 22.04.2012.
Ўқилди: 6651 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.