"Реал" мураббийи Айтор Каранка "Барселона"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидагиларни таъкидлади:
- Чемпионлик масаласи ҳали ҳал бўлмади. Олдимизда ҳали ўйинлар бор ва биз яхши ишлашимиз керак. Жамоамизнинг ўйинидан мухлисларимиз хурсанд. Энди чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувига асосий эътиборни қаратамиз. "Бавария"га қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Ҳозирданоқ "Сантьяго Бернабеу"да қандай муҳит бўлишини тахмин қилиш қийинмас. Бу уч очко бизга ишонч беради. Мен учун Криштиану Роналду — дунёдаги энг яхши футболчи. У ҳар доим муҳим вазиятларда ўзини кўрсатади.