Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

УЕФА молиявий фейр-плей қоидаларини ислоҳ қилмоқчи

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УЕФА клублар устидан молиявий назорат ўрнатиш мақсадида молиявий фейр-плей қоидаларини ислоҳ қилмоқчи. Янги қоидаларга кўра, маошлар, трансфер тўловлари ва агентларга бериладиган комиссиялар қатъий назоратга олинади.

Коронавирус пандемияси сабаб келиб чиққан инқироз туфайли 2020 ва 2021 йилларда Европа футболи 7 миллиард евро йўқотди. Молиявий фейр-плейдан воз кечилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга қарамасдан, ташкилот бу тизим Европа футболининг соғлом ишлаши учун зарур эканлигини кўрсатмоқчи. УЕФАнинг фикрича, молиявий фейр-плейсиз баъзи клублар пандемия инқирозидан омон чиқмаган бўларди.

Ташкилот клублар устидан молиявий назорат ўрнатмоқчи. УЕФА клубларнинг капитали ошишини хоҳлайди. Агар бирор жамоанинг баланси (даромад ва харажат ўртасидаги фарқ) манфий бўлса, УЕФА вазиятни ўзгартиришни талаб қилади, клубларга санкция билан таҳдид қилади. Ташкилот клуб хўжайинларидан кўпроқ масъулият талаб қилмоқда. Унга кўра, клублар эҳтимолий йўқотишларни қоплаш имкониятига эга бўлиши лозим.

Бошқа янгиликлар қаторида молиявий назорат вақтини ўзгартириш режалаштирилган, дея хабар беради РМC Спорт. Ислоҳотдан сўнг УЕФА клубларнинг ўтган йилги эмас, жорий йилдаги молиявий кўрсаткичларини баҳолайди. Харажатларнинг уч кўриниши қатъий назоратга олинади: маошлар, трансфер тўловлари ва агентларга бериладиган комиссиялар. Ҳар бир клуб сарфлаши мумкин бўлган харажатлар маблағ айланмасига боғлиқ бўлади.

Клублар белгиланган мақсадларга эриша олиши учун УЕФА икки йил давомида рухсат этилган камомадни икки баравар оширишга қарор қилди. У 30 дан 60 миллион еврогача оширилади. Бу суммани клуб эгаси қоплаб бериш шартини ўз зиммасига олгандагина рухсат берилади.

«ПСЖ» президенти Носир ал-Ҳелайфи бошчилигидаги Европа клублар ассоциацияси (ЭCА) ушбу ислоҳотни қўллаб-қувватлади. Ислоҳотлар бўйича овоз бериш мавсум сўнгида, катта эҳтимол билан УЕФА ижроқўми йиғилиши бўлиб ўтадиган 10 май санасида ўтказилади.

Агар ислоҳот қабул қилинса, янги қоидалар 1 июлдан кучга киради. Ўтиш даври эса 2024 йилга қадар давом этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:30, 19.03.2022.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.