Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

23 март куни U-19 чемпионатига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

2022 йилги мавсумда Суперлига ва Про лига клубларининг 19 ёшгача бўлган тарбияланувчиларидан иборат жамоалари U-19 чемпионатида иштирок этишади.

Мусобақа худди ўтган мавсумда U-18 чемпионатида бўлгани каби Суперлига ва Про лига клубларининг U-19 жамоалари учун умумий тарзда ташкил этилади ҳамда бундан буён 19 ёшлилар тоифасида ўтказиб борилади. Бунда ҳар бир жамоа мавсум давомида бир-бирига қарши ўзаро бир мартадан майдонга тушади. Чемпионатнинг уй-сафар ўйинлари Бергер тизимига кўра ташланган қуръа орқали аниқланади.

U-19 чемпионатининг 1-тур учрашувлари 5 апрель санасидан старт олишини инобатга олиб, ЎзПФЛ 23 март куни мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Қуръа соат 16:00 да старт олади ва ЎзПФЛнинг Telegram ва Youtube каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 14:58, 20.03.2022.
Ўқилди: 1071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.