Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Хорен Оганесян: «Локомотив» секин-аста ўзига келмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» – «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманига биринчи бўлиб меҳмонлар устози ташриф буюрди. Бу ҳақда «Бунёдкор» расмий сайти хабар бермоқда.

- «Локомотив» янги шаклланаётган жамоа. «Бунёдкор»нинг қандай жамоа эканлиги кўпчиликка маълум. Рақибни Чемпионлар лигасидаги сўнгги учрашувини диққат билан кузатдик. Ўйинга яхши тактика танлаб, руҳий ҳолатимизни ҳам яхшилай олгандик. Ўйлашимча, «Локомотив» секин-аста ўзига келмоқда. Учрашув жуда қизиқарли ва шиддатли ўтди. Шу каби ўйинлар орқали Ўзбекистонда футбол ривож топиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин, - деди Оганесян.

- Жамоангизда тажрибали ва ёши кичик бўлган футболчилар бор. Бу икки хил ёшдаги футболчиларни уйғунлаштириш қийин кечмаяптими. Мисол учун Зайниддин Тожиев ёш ўйинчиларга пас бермаган вазиятлар бўлди?
- Йўқ, аксинча тажрибали футболчилар ёшларга ўрнак бўлишиб, уларга керакли маслаҳатларни бериб келишмоқда. Бахтиёр Ашурматовда бу каби ҳислатлар бор. Шунингдек, Тожиевда ҳам. Бу футболчилар яқин орада мураббий бўлишади. Шунинг учун ҳам ҳозирдан бу ишни бошлаб юборишган.

- Зайниддин Тожиев кўп вазиятларни йўққа чиқарди. Лекин унга имкон беришда давом этяпсиз. Шадринни вақтлироқ майдонга туширсангиз бўлмасмиди?
- Ҳужумчининг майдондаги вазифаси – гол уриш! Шадрин узоқ вақт терма жамоа лагерида бўлиб, биз билан кам шуғулланди. Лекин шунга қарамасдан унга имкон беряпман. Ортда қолган бешта ўйинда у биронтаям гол ургани йўқ.

- Кетма-кет икки учрашувда ютиб туриб, якунда дуранг билан кифояланяпсизлар…
- Тўғри, стабил жамоага айланишимиз учун бизга бироз вақт керак. Аста-аста ҳаммаси яхши бўлади.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 01:40, 23.04.2012.
Ўқилди: 5989 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.