Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов отасига Toyota Land Cruiser C300 автомобилини совға қилди.
Футболчи айни кунларда Navruz Cup—2022 мусобақасида қатнашиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди. Шомуродов ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида отасига автомобиль совға қилгани ҳақида эълон қилмаган бўлса ҳам, юқоридаги сурат тармоқда кенг муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Toyota Land Cruiser C300 автомобилининг тахминий нархи 150 минг долларни ташкил қилади.
2021 йилнинг ёзида «Рома»га ўтган 26 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсум А Серияда 21 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.
Navruz Cup—2022 халқаро ўртоқлик мусобақаси 25—29 март кунлари Намангандаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Ўзбекистондан ташқари Уганда, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этади.