"Челси" устози Томас Тухель жамоа футболчиси Мейсон Моунтни мақтади. У шундай дейди:
"Мен шу ерда эканман, ҳар доим менга Моунт билан ишлаш ёққан. Чунки, у жуда ҳам ажойиб йигит. Ҳар машғулот даврида уни юзида табассум билан келишини кўраман. Мейсон ўйинларда 100 фоиз борини бериб ҳаракат қилади. У ҳар қандай пайтда ҳам ўзини яхши тутади. Унинг жамоага бўлган муҳаббати ўзгача".
Моунт айни дамда Англия МТЖ билан келаётган ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.