"Барселона" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоаси ҳимоячиси Хенрард Пике билан ораларида келишмовчилик борлиги борасидаги миш-мишларни рад этди, деб хабар бермоқда испан матбуоти.
Жорий мавсумда Пикеа кўк-анорранглилар таркибидан учалик кўп майдонга тушмаяпти: у Ла-лигадаги 16 та ўйинда бошланғич таркибда туширилган бўлса, Европа чемпионлар Лигасида жамоанинг 11 та учрашувидан бор-йўғи 4 тасида майдонга тушган.
"Пике билан орамизда айтарли гап бўлгани йўқ. Шунчаки маскерано ва Пуйоль яхши формада. Адриано Коррея ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Адрианони "Леванте", Мадриднинг "Реал"и каби жамоаларга қарши ўйнтишда унинг тезкор футболчи эканлигига асосландим. Пикени эса унинг хулқи, ҳаётга ва футболга чанқоқлиги учун қадрлайман. "Реал" қарши ўйиндаги қарорларим шунчаки тактик мулоҳазалардан келиб чиққан эди", — деди Гвардиола.