Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

ЎзПФЛ директорлигига Диёр Имомхўжаев номзоди тақдим этилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасига ташкилот бош директорини тасдиқлаш масаласи киритилди.

2020-йилнинг 25-май куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўз лавозимидан озод этилганидан сўнг ташкилот бош директори вазифасини бажарувчи этиб Имомхўжаев Диёр Аброрович белгиланган эди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш, футбол клублари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг Осиё Футбол Конфедерацияси талаблари асосида лицензиялашдан ўтказилишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ бош директорни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилади. Шу асосда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директорини лавозимга тайинлаш бўйича Лига Ижроия қўмитасига Имомхўжаев Диёр Аброрович номзодини тасдиқлаш учун тақдим этилди. Мазкур масала Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши учун киритилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг навбатдаги Умумий йиғилишида Лига Ижроия қўмитасининг янги таркиби сайланди.

Манба: ЎзПФЛ
Киритилди: 18:31, 24.03.2022.
Ўқилди: 1034 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик