"Тоттенхэм" клуби "Интер" ҳимоячиси Стефан де Врейни сотиб олмоқчи, дея хабар беради Football Italia. Голландиялик футболчи билан шартнома имзолаш Лондон клуби бош мураббийи Антонио Контенинг устувор вазифаси ҳисобланади.
Хабарларга кўра, "Интер" де Врейни сотишга қарши эмас, чунки ҳимоячининг шартномаси 2023 йилнинг июнида тугайди. Милан клуби эса уни янгиламоқчи эмас.
Манбага кўра, Конте "Интер" бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган вақтда 30 ёшли ҳимоячи билан яхши муносабатда бўлган.
2021/22 йилги мавсумда де Врей “нерадзуррилар” сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган.