Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Ёзги трансферлар ойнасининг юлдузли ва текин футболчилари

Баҳо:
+ | -

2022 йилнинг ёзги трансферлар ойнаси яқинлашмоқда. Ушбу давр кўп эҳтимол, эсда қоларли ва тарихий харидлар амалга ошириладиган пайт саналади. Бунда кўплаб юлдуз футболчилар ўз клубларини эркин агент мақомида тарк этишади. Ушбу нарсага коронавирус пандемияси даврида юз берган инқироз ҳам сабаб бўлди. Шундай экан, ўз футболчиларини сақлаб қола олмаётган клублардан хафа бўлмаслик керак. Қуйида кейинги мавсумда янги жойга кўчадиган топ футболчилардан айримларини санаб ўтамиз.

Килиан Мбаппе

Футбол матбуотининг энг қайноқ мавзуларидан бири бу Мбаппенинг Парижда қолиши ёки қолмаслиги бўлиб турибди. Сўнгги пайтлардаги аҳвол уни, «ПСЖ» ўзида олиб қола олмаслигини кўрсатмоқда. Агар шундай бўлса, кўп эҳтимол, «Реал» Мбаппенинг кейинги маконига айланади.

Поль Погба

Погбанинг тақдири ҳам ҳалигача аниқ эмас. «МЮ» музокаралар ўтказмаётганига қараганда, француз юлдузи учун Манчестердаги ҳаёт якунига етган. Ярим ҳимоячига ўз даражасидаги «Реал», «ПСЖ» ҳамда собиқ клуби «Ювентус» талабгорлик қилади. Уни «Олд Траффорд»да қолишга кўндириш ўта қийин иш бўлса керак.

Пауло Дибала

«Ювентус» ва Дибала ораси бузилгани ҳақида хабарлар мавжуд. Шу сабаб, Турин клуби уни ёзда жамоани тарк этишини март ойидаёқ эълон қилди. Аргентина терма жамоаси аъзоси учун «МЮ» эҳтимолий манзилдек кўринади. Лекин улар ягона талабгор эмас.

Усмон Дембеле

24 ёшли ҳужумчи ўзининг доимий таркибга киритилишини сўрамоқда. Чунки у бунга муҳтож. Дембеле ўз имкониятларини тўла намойиш этганича йўқ. «Барселона» уни январь ойидаёқ жамоада олиб қолишга ҳаракат қила бошлаган эди. Биз ҳали ҳам Усмонни ўз жамоаси билан янги шартнома тузиши мумкинлигини инкор эта олмаймиз.

Франк Кессиэ

Кессиэ ўтган мавсумда «Милан»га ЕЧЛга чиқиш учун ёрдам бергач, илк бор ушбу мусобақада кўриниш берди. Аммо бу нарса уни «Милан»да олиб қолмаслиги мумкин. Чунки Кот-д'Ивуар терма жамоаси аъзосини «Барселона» ўз сафига чорламоқда.

Андреас Кристенсен

«Челси» футболчиси жамоадаги фаолиятидан мамнун. Уни Томас Тухель ҳам яхши кўради. Аммо негадир, ҳимоячи жамоаси билан янги битим тузмаяпти. Кристенсен учун ҳам «Барселона» асосий даъвогар. Шу сабаб, «Челси» зудлик билан Дания терма жамоаси аъзосига янги ва қониқарли битим таклиф этиши керак эди.

Антонио Рюдигер

Кристенсен «Челси»ни тарк этмоқчи бўлган ягона ҳимоячи эмас. Айни дамда Рюдигернинг ҳам шартномаси якун топмоқда. Кристенсен каби Рюдигер ҳам Тухель эътиборидаги футболчи саналади. Аммо ҳалигача клуб ва футболчи янги битим борасида бир тўхтамга келмаган. Бу эса Рюдигерни ёзда янги манзилга кетишини англатади.

Шунингдек, қуйидаги футболчилар ҳам катта эҳтимол билан ҳозирги клубидан кетади:

Андреа Белотти («Торино»)
Жесси Лингард («МЮ»)
Гарет Бэйл («Реал»)
Иско («Реал»)
Сержи Роберто («Барселона»)
Корентeн Толиссо («Бавария»)
Федерико Бернардески («Ювентус»)
Лука Модрич («Реал»)
Луис Суарес («Атлетико»)
Анхель Ди Мария («ПСЖ») ва бошқалар.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:19, 24.03.2022.
Ўқилди: 2568 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.