Кириш Регистрация

Верратти мухлислардан терма жамоа футболчиларини ҳақорат қилмасликларини сўради

Баҳо:
+ | -

Марко Верратти италиялик мухлислардан терма жамоа футболчиларини ҳақорат қилмасликни сўради.

Роберто Манчини шогирдлари ЖЧ-2022 плей-оффида Шимолий Македония терма жамоасига мағлуб бўлди (0:1) ва кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионати финалини ўтказиб юборади.

"Ғалаба қозонганингизда, барчага миннатдорчилик билдириш осон. Бугун мен буни нафақат футболчилар учун, балки бутун дунёдан Италия терма жамоаси мухлислари учун энг ёрқин ва жозибали турнирда ўйнаш имкониятидан маҳрум қилган мағлубиятдан кейин амалга оширмоқчиман.

Мен барча ходимларга, футболчиларга ва терма жамоа учун иштиёқ билан ишлаётган барчага раҳмат айтмоқчиман. Афсуски, футболда ҳам, ҳаётда ҳам барча умидлар, мақсад ва орзулар амалга ошавермайди.

Менимча, ҳақорат бу билан курашишнинг энг яхши усули эмас, чунки ҳар биримиз боримизни бердик, лекин афсуски, бу етарли бўлмади.

Биринчидан, ёш футболчиларга тегманг, агар сиз бизни, яъни, «қариларни» ҳақорат қилмоқчи бўлсангиз, биз ҳам сиз каби оддий одамлар эканлигимизни ва ҳатто кичик нарсаларда ҳам ақл бовар қилмайдиган ҳис-туйғуларни бошдан кечиришимизни унутманг" деб пост қолдирди Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ўзининг "Инстаграм"даги расмий саҳифасида.

Киритилди: 23:51, 26.03.2022.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.