Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Италиясиз мундиал. Бу қандай бўлди?

Баҳо:
+ | -

Италия жаҳон чемпионатларига бормасликни ўзига одат қилиб оляпти (2018, 2022). Ёзилишича, "Скуадра Адзурра" сўнгги бор мундиалда ўйнаганидан кейин 3000 кунга яқин вақт ўтибти. Бу рақам ортиб бориши аниқ. Энди 2026 йилдаги янги форматда ўтадиган ЖЧга чиқишга уриниб кўради италияликлар. Қизиқ, асримизда сайёра ва қитъа чемпионатида тенгсиз бўлган терма жамоа яна мундиалга бормайди. Агар 2026 йилда жамоа ниҳоят йўлланмани қўлга киритса, майдонда ўша 2006 йилдаги чемпионликдан сўнг туғилган футболчилар тўп тепади кўп эҳтимол.

Икки нуқта.

— Мундиал доим айрим катта жамоаларсиз ўтган. Бу саралашнинг ўзига хос жиҳати, балки ўзига ўргатиб улгурган интригали жиҳати.

Бошқа жиҳатдан Италия терма жамоаси доим футбол оламида ностальжи манбаи бўлиб келган. Катта ёшли мухлисларнинг Баджо, Малдини ёки Дель Пьеро каби футболчилар борасидаги энтикишига гувоҳ бўлгандирсиз. Италиясиз мундиал айнан мана шу ностальжисиз мундиал дегани, менимча. Тўғри, бу ҳисни Бразилия, Франция ёки Германия терма жамоалари компенсация қилиб бериши мумкин. Аммо, Италия футболининг ўз ўрни борлиги аниқ.

Яна Италиясиз турнир, масалан менга айни авлоддан Никола Барелла ва Федерико Кьезани кўролмаслигим билан таъсирли.

— Иккинчи нуқта. Ҳозир Манчини ҳақида танқид ёғдиришни айни вақти. Қарши гап айтиш қийин. Аргументлар заиф бўлиб қолган вақт. Ахир Италиядек мамлакатни ЖЧга олиб чиқолмади. Ҳаммаси гуруҳ босқичидаги ўйинлар боис юз берди. 9-турда Швейцария билан дурангдан сўнг жамоа Шимолий Ирландияринг енгса ҳам эҳтимол аллақачон Қатар йўлланмасини қўлга киритиб бўларди. Бироқ, номида "Шимол" сўзи иштирок этган мамлакатлар Италияга панд беришни ўшандаёқ бошлаганди - 0:0. Лекин, шахсан менга Роберто Манчини танлаган, шакллантирган ҳужумкор услуб жуда ёқади. У истеъфога кетадими ёки йўқ, мен учун топ даражадаги мутахассислар қаторида қолаверади.

Умид қиламанки, бу Қатар мундиали учун сўнгги йирик йўқотиш бўлади. Кузатамиз!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 11:36, 27.03.2022.
Ўқилди: 2121 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3697]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик