Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Мутахассис: «Бу футболчи «Манчестер Юнайтед»га ёрдам бера олади деб ўйламайман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида Эдинсон Каванининг ўрнига Ришарлисонни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ, «Лидс»нинг собиқ футболчиси Ноэль Уилан манкунианликларни бразилияликни сотиб олишга шошилмасликка чақирди.

«Менимча, «Манчестер Юнайтед»га жамоа учун керакли бўлган футболчиларни аниқлаш учун вақт керак. Ришарлисон бу рўйхатга киритилмагани аниқ.

Биринчидан, клуб мураббийни танлаши керак. Сўнгги пайтларда «Манчестер Юнайтед»га мутахассислар борасида омад етишмади. Жамоанинг ўзига хослиги, аниқ белгиланган ўйини йўқ. Шунинг учун, аввало, кучли мураббийни таклиф қилиш керак ва шундан кейингина ўйинчиларни сотиб олиш ҳақида ўйлаш керак.

Ришарлисон «Манчестер Юнайтед» муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради деб ўйламайман. Клуб жамоа даражасига тўғри келмайдиган футболчилар билан хайрлашиши керак. Олдинда қилинадиган ишлар кўп», - деди Уилан.

 

Киритилди: 17:55, 27.03.2022.
Ўқилди: 3233 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.