Кечаги ўйин ҳақидаги тахминим қисман ўзини оқлади. "Челси" меҳмонда гол киритди, турк ҳакамининг айрим қарорлари бош режага чиқди. Фақат "Челси"нинг бундай босимларга мардонавор дош беришини техмин қилмаган эканман.
Бугунги ўйин эса кечагисидан анча фарқ қилади. Кечаги ярим финал ҳар икки жамоа мухлислари учун "валидол" шимиб кўриладиган ўйин бўлган бўлса, бугунгиси ҳақиқий Европа футболининг ёрқинкўриниши бўлади. Ҳар икки жамоа очиқ футбол намойиш этади деб ўйлайман. "Реал" ҳам, "Бавария" ҳам қанотлар орқали, шунингдек узун ва диагонал паслар билан тезкор ҳужумлар уюштириб ўйин шиддатини таъминлашади.
Бироз устунлик "Реал" томонда. Чунки улар меҳмонда гол киритишган. Меҳмонда киритилган голнинг оқибатлари қандай эканини кечаги ўйинда кўрдик. Лекин бугунги ўйинда ҳам "Бавария" учун жуда катта чоғланиш борки – финал уларнинг стадионида бўлиб ўтади.
Ҳисобни айтишдан қўрқиб қолдим, лекин "Реал" ўзига керакли натижани қўлга киритса керак. Чунки бу йил Моуриньо ва унинг шогирдларига аталган.