"Барселона" президенти Жоан Лапорта Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Жоау Феликс ҳақида гапирди.
"Мен унинг ўйинини жуда яхши кўраман, Жоаунинг агенти бу ҳақда билади. У ажойиб футболчи.
Унга Гризманни алмаштириш мумкинмиди? Ҳа, бу имконият кўриб чиқилди. Биз Феликсни олишга ҳаракат қилдик, аммо “Атлетико” у билан хайрлашмоқчи эмас", - дея Лапортанинг сўзларидан иқтибос келтиради Sport.es.