Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Угандага қарши ўйинида Элдор Шомуродов рақиблар дарвозасига 3 та тўп киритди.
Бу голлар Шомуродовнинг миллий жамоамиз сафида 53-ўйинидаги 26, 27 ва 28-голлари бўлди.
Элдор миллий жамоада голлар сони бўйича Сервер Жепаровдан ўтиб кетди ва 4-ўринга кўтарилди. Бу борада етакчи 34 та гол билан Максим Шацких.