Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Сречко Катанец: «Уганда — оддий жамоа эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Угандага қарши бўлиб ўтган ўйин (4:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Фикримча, биз яхши ўйин ўтказдик ва 4та гол урдик. Ўйин мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Мухлислар 6та гол кўришди. Биринчи бўлимда жуда яхши намойиш этдик. Уганда терма жамоаси оддий жамоа эмас. Танаффус пайтида мен шогирдларимга янада яхши ўйнашимиз кераклигини айтгандим. Аммо ўйин охирида жисмоний жиҳатдан чарчаб қолдик. Бу биз учун яхши ўртоқлик ўйини бўлди.

— Айни пайтда терма жамоамизнинг энг кучсиз чизиғи ҳимоя экани кўриниб қолди.
— Бу фикрга тўлиқ қўшилмайман. Ҳимоя чизиғимиз жойида. Ҳа, гол ўтказдик. Аммо бу голни ҳимоя туфайли эмас, бошқа сабаблар туфайли ўтказиб юбордик. Рақибнинг иккинчи голи чиройли бўлди. Мен бунда ёмон нарса кўрмаяпман.

— Уганда Қирғизистонга нисбатан кучлироқ бўлсада, шогирдларингиз бугун яхшироқ ўйин намойиш этди.
— Қирғизистонга қарши ҳам яхши ўйнагандик. Ўша ўйинда биринчи таймда гол ура олмасдан, иккинчи бўлимда ғалабани ўз томонимизга оғдиргандик. Бугун эса биринчи бўлимда яхшироқ ўйнадик.

Қирғизистон эса биринчи гол ургани сабабли ҳимояга ётиб олди. Авваллари кучсиз жамоалар ҳам ҳимояга ётиб олмасдан олдинга ўтарди. Аммо ҳозирда баъзи жамоалар "автобус" тактикасидан фойдаланишдан уялишмаяпти.

Мен рақиб жамоаларни таққослашни истамасдим. Фақат ўз жамоам ҳақидаги гапиришим мумкин. Сафимизда яхши футболчилар бор. Умид қиламан, улар расмий ўйинлар пайтида жароҳат олишмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:02, 29.03.2022.
Ўқилди: 2980 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.