Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Фергюсон: "Келгусида "Сити"га билан ўйнаш "Ливерпул"га қарши ўйнашдек муҳим бўлиб қолади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Алекс Фергюсон Премьер-лига 36-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши сафар ўйини ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этди.

"Биз "Манчестер Сити"га қарши ўйинларимиз муҳим тус олганига кўникишимиз керак. Бу жамоа ҳеч қаёққа кетиб қолмайди. Агар бир ўзимизни йиғиштириб, чемпионлик унвони учун курашни давом этирар эканмиз "Манчетсер Сити"га қарши ўйинлар "Ливерпул"га қарши ўтадиган ўйинлардек муҳим аҳамият касб этаверади.

Ҳозир "шаҳарликлар" бизнинг тўғридан-тўғри рақобатчимиздир. Ўртага бош соврин қўйилган, шу сабабли ушбу ўйинга жиддий тарзда тайёрланмоғимиз керак. Ўйлашимча, ўйингача бунга тайёр бўламиз.

Манчинининг сўзлари? Эҳтимол у ўйинчилари зиммасига юкланаётган босимни олиб ташлашга ҳаракат қилаётгандир. Нима бўлганда ҳам, бизнинг тайёргарлигимизга унинг баёнотлари таъсир қилмайди.

Бу ўйин олдидан биз "Манчестер Сити"га нисбатан яхшироқ вазиятдамиз. Уларни ягона вариант қониқтиради, биз эса дуранг ёки ғалаба учун курашиш имконияти бор", — дея Фергюсон сўзларини келтирмоқда Goal.com.

"Мачестер Сити"–"Манчестер Юнайтед" ўйини 30 апрель, душанбадан сешанбага ўтар кечаси Тошкент вақти билан 23:59 да старт олади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:47, 26.04.2012.
Ўқилди: 6436 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.