«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Тайво Авонийи Премьер-лигага қайтиши мумкин.
GOAL порталининг хабарига кўра, унга «Ньюкасл», «Вест Хэм» ва «Саутгемптон» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ҳужумчи жорий мавсумни Германиянинг "Унион Берлин" клубида ўтказмоқда. 24 ёшли футболчи 35 ўйинда 16 та гол урган.
Нигериялик футболчи 2015 йили 18 ёшида «Ливерпул»га келиб қўшилган, бироқ Буюк Британияда ишлаш учун рухсат ололмагани учун жамоада ўйнаб кета олмаган.
Шундан сўнг, Авонийи «Унион»га кўчиб ўтди ва у ерда асосий жамоа ўйинчиси ҳамда Нигерия терма жамоасининг етакчи ўйинчисига айланди.