Усмон Дембеленинг атрофидагилар ва футболчининг агенти «Барселона» билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда GFFN нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг ёзишича, каталонияликлар бош мураббийи Хави 24 ёшли франциялик футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас. Бироқ, томонлар шартнома шартлари бўйича келиша олишмаяпти. «Барселона»да қолиш учун Дембеле молиявий талабларини камайтириши керак.
Аввалроқ клуб ва футболчининг ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо, бироз вақт ўтгач футболчининг вакиллари музокараларни давом эттиришга рози эканликларини билдиришди.