Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

AS: Моуриньо "Реал" раҳбариятидан ёзда 7 футболчи харид қилишни сўрамоқда

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо кейинги мавсумга тайёргарлик режасига мувофиқ, клуб президенти Флорентино Пересдан ҳар бир чизиққа бир неча футболчини сотиб олишни сўраган.

Аввало 49 ёшли мутахассис Икер Касильясга рақобат қилиши мумкин бўлган дарвозабонни истамоқда. Португалиялик мутахассиснинг дастлабки танлагани – "Атлетико" посбони Тибо Куртуа, дея хабар қилмоқда AS.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Моуриньога уч нафар ҳимоячи керак: ўнг қанот ҳимоячиси ва икки марказий ҳимоячи ҳам зарур. Унинг ихтиёрида бўлиб турган яримҳимоячиларга қўшимча кўмакчи сифатида мадридликлар бош мураббийи "Атлетико"нинг яхши зарбага эга бўлган ҳавбэки – Хави Мартинесни истамоқда. Ундан ташқари, португалиялик устозга жароҳатлари туфайли таркибдан тез-тез тушиб қолаётган Анхель Ди Марияга муқобил футболчи керак.

Агар ҳужумчи Гонсало Игуаин сотиладиган бўлса, "Реал"га янги ҳужумчи ҳам керак бўлади. "Галактикос" мураббийи наздида идеал номзод — "Манчестер Сити"нинг футболчиси Серхио Агуэро бўлиб турибди.

Моуриньонинг фикрича, ёзда жамоани Лассана Диарра, Алтинтўп, Карвалью, Альбиоль ва Кака каби футболчилар тарк этиши мумкин.

Манба: sports.ru
Киритилди: 05:28, 28.04.2012.
Ўқилди: 7198 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.