Бразилиялик ҳимоячи Тиаго Силва «Челси» клубига ўтганини қаердан билгани ҳақида фикр билдирди.
Бразилиялик футболчи 2020 йилнинг ёзида "кўклар" сафига «ПСЖ» клубидан эркин агент сифатида кўчиб ўтганди.
Ушбу трансфер амалга ошишидан аввал Силва парижликлар таркибида Чемпионлар лигаси финалида «Бавария» жамоаси (0:1) имкониятни бой берганди.
«Биз ЕЧЛ финалида мағлуб бўлганимиздан кейин Парижга автобусда қайтаётганимизда "Челси"га ўтганим ҳақида хабар олдим.
Бу мени хурсанд қилди. Мени шундай қадрлашлари ва клуб мени етакчи сифатида кўрганидан жуда фахрландим», - деди бразилиялик футболчи.