Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси АҚШга йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

ЎФА томонидан сўнгги пайтларда аёллар футболини ривожлантириш, мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш, тизимни ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар футболи қўмитаси ташкил этилиб, истеъдодли футболчилар тарбиялаш, малакали мураббий, шифокор ва психолог мутахассисларни жалб этиш, уларни барча турдаги лицензияга бепул ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Осиёда бу йўналишда етакчи мамлакат бўлмиш Япониядан мутахассислар жалб этилди. Терма жамоаларга хорижий йиғинлар ва кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Хабарингиз бор, 9-12 апрель кунлари Ўзбекистон аёллар терма жамоаси АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сафар олдидан жамоа билан учрашди.

“Биринчи навбатда, Америка сафари олдидан Ассоциациямиз президенти Абдусалом Азизов номидан барчангизга омад ва оқ йўл тилаймиз! Яхши маълумки, АҚШ терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади ва тарихда энг кўп — 4 марта ушбу совринни қўлга киритган. Бу ўртоқлик ўйинлари бизнинг жамоа учун катта тажриба вазифасини ўтайди. Чунки олдинда жиддий мусобақалар бор ва биз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Шу сабабли терма жамоа бошқарувига Мидори Ҳонда каби малакали мутахассис таклиф этилди. Кучли жамоалар билан учрашувлар эса жамоамиз савияси ошишига хизмат қилади”, — деди Равшан Эрматов.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 09:14, 06.04.2022.
Ўқилди: 1450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик