Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» сафарда «Қизилқум»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи, 1-туридан ўрин олган баҳсда “Қизилқум” Олмалиқда "Навбаҳор"ни қабул қилди. Учрашув кескин курашлар остида кечди.

Ўйин арафасида “лочинлар” устози Самвел Бабаян таркиб борасида бироз муаммога дуч келди. Жароҳати борлиги боис, мазкур баҳсда жамоа сардори Азимжон Аҳмедов майдонга туша олмасди. Шунингдек, ўтган ўйиндан фарқли ўлароқ, бу сафар сербиялик тажрибали ҳимоячи Боян Цигер ва ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов бошланғич таркибдан ўрин олишди. Игорь Голбан эса захирада қолдирилди.

Илк дақиқаларданоқ муросасиз тарзда бошланган учрашувнинг 1-бўлимида кўпроқ наманганликлар устунлик қилишди. Ҳисоб эса 11–дақиқада очилди. Номинал мезбон ҳисобланган навоийликлар ўз жарима майдончалари ичида Элгужа Григалашвилига нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Дарвозадан 18 метрлар чамаси узоқликдан амалга оширилган жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди - 0:1.

Шундан кейин ҳам ҳужумкорликни сусайтирмаган Самвел Бабаян шогирдлари 33-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширишди. Ўша вазиятда Жамшид Искандеров ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. “Қизилқум” посбони Игнатий Нестеров эса тўпни ушлайман деб, қўлидан чиқариб юборди. Тўпга барчадан аввал эгалик қилган Боян Цигер уни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди - 0:2.

Учрашувнинг 2-бўлимида “Қизилқум” ўйинда бурилиш ясашга интилган бўлса, “лочинлар” ҳужумкорликни янада оширишга ҳаракат қилишди. Аммо ҳар икки жамоанинг ҳужумлари якунига етмади. Шу тариқа, "Навбаҳор" бу йилги Ўзбекистон кубоги баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон кубоги. 1-тур
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:2 (0:2)
Голлар: Элгужа Григалашвили (11), Боян Цигер (33).
“Қизилқум”: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашев, 5.Эркин Бойдуллаев, 7.Санжар Шоаҳмедов (32.Илҳом Кенжаев,87), 10.Темурхўжа Абдухолиқов,11.Александр Станиславлевич (17.Салим Мустафоев,81), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев (18.Жасур Азимов,81), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Артём Дмитриев (43.Сеун Паул Комолафе, 68).
“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Нурилло Тўхтасинов, 23.Йован Жокич (22.Игорь Голбан,80), 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 30.Элгужа Григалашвили, 32.Зоран Марушич.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Ҳусан Музаффаров.
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:20, 06.04.2022.
Ўқилди: 1674 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.