«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунз «Атлетико» АПЛ доирасида «Ливерпул»га қарши бўлажак ўйин аҳамияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менимча, якшанба куни "Ливерпул"га қарши ўйин лигада ким чемпион бўлишини аниқламайди» - деди Стоунз BBC Radio Manchester билан суҳбатда.
"Ўйлайманки, мен бу ҳақда кўп ўйламайман, чунки ўзимни безовта қилишим мумкин. Турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринлардамиз, буни ҳамма билади. Биз ўзимизга ва қандай ўйнашимизга эътибор қаратишимиз керак.
Бу ҳафта биз учун жуда муҳим. Биз хотиржамликни сақлаймиз, чунки аввал ҳам шунга ўхшаш вазиятларга дуч келганмиз”, - дея қўшимча қилди Стоунз.
«Манчестер Сити» 73 очко билан АПЛ турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. 10 апрель куни Пеп Гвардиола шогирдлари 2-ўринда бораётган «Ливерпуль» билан ўйнайди. Юрген Клопп шогирдлари ҳисобида 72 очко бор.