Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Хави: "Мен "Барселона"га мақтовлар учун келмаганман"

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави «Айнтрахт» жамоасига қарши Европа Лигаси доирасида бўлиб ўтадиган ўйиндан олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мухлислар жамоа билан фахрланишларини ҳис қиляпсизми?

- Бу ҳар қандай вақтда ўзгариши мумкинлиги аниқ. Лекин мақтов бизни хижолат қилмаслиги керак. Менга мақтов керак эмас. Мен бу ерга шахсий соврин учун эмас, мухлисларни жамоа билан фахрланиш учун келганман.

- «Айнтрахт» ҳақида қандай фикрдасиз?

- Гарчи улар Испанияда унчалик машҳур бўлмасада, рақиб таркибида топ футболчилар ўйнашади. Улар бошқачи тизимда ўйнашади. Бу жамоа жисмонан жуда кучли ва жуда яхши ташкиллаштирилган.

- Футболчиларни хотиржамликка берилиб кетишидан қўрқасизми?

- Бу катта хато бўларди. Хотиржамликка берилиш мумкин эмас, акс ҳолда биз мусобақадан чиқиб кетамиз. Бундай бўлиши мумкин эмас.

- Уларнинг «Бетис»га қарши ўйинларини кузатдингизми?

- Ҳа. Улар мураккаб тизимдан фойдаланадилар: иккита латерал, учта марказий ҳимоячи. Улар учун бу учрашув тарихий аҳамиятга эга. Биз уларнинг мотивацияси даражасига мос келишимиз керак”, - деди «Барселона» устози.

"Барселона" клуби Европа лигасининг 1/4 финали дастлабки ўйинида «Айнтрахт» билан ўйнайди. Учрашув 8 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 23:18, 06.04.2022.
Ўқилди: 1950 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик