"Барселона" ҳужумчиси Педро 36-тур доирасида "Райо Вальекано"га кечган сафар учрашуви (7:0) дан сўнг фикрларини билдириб ўтди ва Испания Кубогини ютиш истагида эканлигини билдирди.
"Реал"дан қабул қилинган мағлубият ва чемпионлар Лигасидан чиқб кетишимиз билан боғлиқ омадсиз ҳафтадан сўнг бу ғалаба жамоамизда ҳаммаси жойида эканлигини, завқ-шавқ билан ўйнашда давом этишимизни кўрсатди.
Токи Гвардиола биз билан бирга эга, унинг учун қон ютиб ўйнаймиз. Вилланова билан ҳам худди шундай бўлади. Биз мавсум охирига пухта тайёргарлик кўрамиз ва Испания Кубогини ютишга ҳаракат қиламиз. Бу Гвардиола ва мухлислар учун совға бўлади.
Месси эса яна бир бор энг яхши тўпурар эканлигини намойиш этди. У шунга муносиб ўйинчи", – дея Педрондан иқтибос келтирмоқда AS.