Кириш Регистрация

Роббен "Бавария" билан янги шартномага имзо чекишни кейинга қолдирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Арьен Роббен мюнхенликлар билан янги шартномага имзо чекишни кейинга қолдирди. Аввалроқ томонлар бир битимга келганлиги хабар қилинган эди.

Ушбу ёзда голландиялик футболчининг Германияни тарк этиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. ОАВ хабарларига кўра, Роббеннинг бу қарорга келишига чемпионлар лигаси ярим финал баҳсининг танафусида жамоадоши Франк Рибери билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлиши мумкин.

"Охирги пайтда кўп нарсалар содир бўлди. Масалан, Франк билан жанжал, бу ҳеч қандай қолипга сиғмайди. Шунинг учун ўз келажагим ҳақида ўйлаб олиш учун танафус олдим. Ҳа, мен "Бавария"ни ўз уйимдай биламан, лекин қарор чиқаришимга сабаб бўладиган кўплаб сабаблар бор", - дея Роббеннинг сўзларини келтиради Kicker.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 23:22, 30.04.2012.
Ўқилди: 5922 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.