"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У шундай дейди:
"Биз ғалаба қозона олмаганимиз, ҳаммаси тугани дегани эмас. Ўйиннинг биз учун ижобий ва салбий тарафлари бор. Биз ҳали ҳам чемпионлик учун курашдамиз. Рақиб одатда очколар йўқотавермайди. Мақсадимиз томон ғалабалар билан бориш керак эканини биламиз. Уларнинг биргина хатоси ҳам биз учун катта имконият беради. Мавсум сўнгига қадар ишончни йўқотмаймиз".
Айни дамда "Ман Сити" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги фарқ 1 очкони ташкил этмоқда. Ҳар икки жамоа 31 тадан тур ўтказган.