«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Барселона» билан келишувга эришди. Бу ҳақда SportINTERIA журналисти Себастьян Сташевски ҳужумчи атрофидагилардан олинган маълумотларга асосланиб хабар берди.
Сташевскининг сўзларига кўра, Левандовски «Барселона» билан 3 йиллик шартнома имзолашга рози бўлган. Қайд этилишича, 33 ёшли польякга яна учта аниқ таклиф бўлган: «ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль».
Левандовскининг «Бавария» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 2021/22 йилги мавсумда Роберт Мюнхен клуби сафида 40 та учрашувда 46 та гол урган.