Роберто Манчини Италия терма жамоасидаги фаолияти ҳақида гапирди.
«Мен қилган ишимдан мамнунман. Албатта, жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиздан жуда афсусдаман, бироқ бошимни баланд кўтариб, муаммосиз юра оламан.
Афсуски, бизда қийин вазият юзага келди ва шу туфайли ғалаба қозона олмадик, тамом. Йигитлар фантастик даражада эди, уларни айблаб бўлмайди.
Кетма-кет 37 учрашувдан бери мағлубиятга учрамадик ва Европа чемпионлигини қўлга киритдик. Жаҳон чемпионати бўладиган декабргача ўзимизни ёмон ҳис қиламиз, аммо кейин ўйлашни ва келажак учун режалар тузишни бошлашимиз керак», - дейди Италия терма жамоаси бош мураббийи.