«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Рубен Диаш жароҳатидан фориғ бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Диаш машғулотларни бошлаб юборган. Унинг «Атлетико»га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида майдонга туша олиш олмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашув «шаҳарликлар» фойдасига ҳал бўлганди – 1:0.
«Атлетико» 13 апрель куни Мадридда «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб боради.