Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинидан Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашдан чиққани ҳақида фикр билдирди.
Март ойида Италия терма жамоаси ўз уйида Шимолий Македонияга ютқазиб (0:1) Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022га чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
«Спорт ғалаба ва мағлубиятлардан иборат. Биз ҳали ҳам амалдаги Европа чемпионимиз ва кейинги икки йил давомида шу мақомни ушлаб турамиз. Бу жуда муҳим.
Футболда баъзида қийин вазиятларга дуч келишга тўғри келади. Бунга муносиб жавоб бериш учун ўзимизда куч топишимиз керак. Бу биз эришган ғалабалардан кўра кўпроқ муваффақиятларга олиб келадиган ўзига хос ҳис-туйғуларни келтириб чиқариши мумкин", деди италиялик мутахассис.