Гана терма жамоаси собиқ футболчиси Асамоа Гьян Луис Суареснинг 2010 йилги Жаҳон чемпионатида қандай ўйнагани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
Чорак финал учрашувининг қўшимча бўлимида Суарес Уругвай терма жамоаси дарвозасига кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтариб юборганди. Ҳакам ҳужумчига қизил карточка кўрсатиб, Гана терма жамоаси фойдасига пенальти белгилади. Гьян белгиланган 11 метрлик жарима тўпига зарба бериб, Уругвай терма жамоаси дарвозасини устунини "нишон"га олганди. Якунда Уругвай терма жамоаси пенальтилар сериясида ғалаба қозонганди.
"Сандерленд" - "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйинини эслайман. Ўша куни биз ўз майдонимизда ўйнадик ва барча футболчилар қўл бериб кўришди. Мен Суаресни урмоқчи эдим, чунки одамларнинг гаплари миямга кириб қолганди.
Мен ўша пайтда содда эдим, лекин кейинроқ ўйлаб кўрганимда, бу вазиятдан воз кечишим кераклигини англадим, чунки мен унинг ўрнида бўлганимда худди шундай қилган бўлардим" - деди Гананинг собиқ ҳужумчиси Peace FM радиосига.