Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Моуриньо: "Барселона" бизнинг принципиал рақибимиз бўлиб қолади"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо Тито Виланованинг "Барса" бош мураббийлигига тайинланиши ва ўз жамоасининг Испания чемпионлиги учун курашдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

"Биз ҳали чемпионликни расмийлаштиргаимиз йўқ, барча гапларни тахминлар деб аташ мумкин. Биз ҳақиқатдан ҳам ғалабага яқинмиз, лекин охирги қадамларни қўйишимиз қолди, холос.

Мен ўз жамоамга ишонаман. Ҳеч қачон жаҳоннинг учта кучли лигасини - испан, инглиз ва итальян лигаларини ютиш ҳақидаги орзуимни яширмаганман. Агар бунинг уддасидан чиқа олсам, жуда бахтли бўлар эдим.

Гвардиоланинг қарорини шарҳламайман, бу унинг шахсий иши. Қандайдир баҳо ва шарҳ бериш керак бўлса, буни мурабийнинг ўзи қилгани маъқул.

Билмадим, нега кимлардир Виланованин тайинланиши "Реал"нинг фойдасига бўлди, деб ҳисоблаяптилар? "Барса" ўз йўлидан кетмоқда, биз ўз йўлимиздан. Бу жамоа бизнинг принципиал рақибимиз бўлиб қолаверади.

Мен "Барселона"га омад тилай олмайман, чунки у - бизнинг юқори ўринларни олишимиздаги рақибимиз. Шундай экан, биз учун ҳеч нарса ўзгармайди", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Marca.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:28, 01.05.2012.
Ўқилди: 6059 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.