Испан матбуотининг хабарига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ўйинчилари ва ўз ёрдамчиларига ишонч билдириб ўтди.
Ҳар бир мавсум якунлангач, одатда янги трансфер битимлари ҳақида мулоҳазалар ва тахминлар янграйди, бироқ португалиялик мутахассис унинг айни жамоаси ўта рақобатбардош деган фикрда.
"Лавозимим ва мажбуриятимдан келиб чиқадиган ваколатим айнан шу футболчилар билан ишлаётганимдан қониқаётганимни айтишга изн беради. Кўп нарса гапириш мумкин, лекин мен ҳаммадан розиман. Мураббийлар штабидаги ҳамкасбларим ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Мен Мадридга тўрт кишидан иборат оила билан қадам босган эдим. Энди эса биз беш кишимиз, бизга Айтор Каранка қўшилди", — деган Моуриньо.