«Лейпциг» бош мураббийи Доменико Тедеско Европа лигаси чорак финали жавоб учрашуви доирасидаги «Аталанта»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Жамоалар ўртасидаги Германиядаги биринчи ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.
«Биз Бергамога яхши ҳолатда борамиз. Ўз уйимизда яхши ўйин ўтказа олмадик, аммо меҳмонда яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, акс ҳолда бизга жуда қийин бўлади.
«Аталанта» ҳали ҳам яхши ҳолатда. Улар бизга қарши яхши ўйнашди, кўплаб вазиятлар яратишди. Уларнинг А сериядаги рақиблари Гасперини жамоаси билан қандай ўйнашни билишади.
Менинг (итальян) келиб чиқишим менга тактик жиҳатдан ҳеч қандай устунлик бермайди. Менинг итальянча феъл-атворим ҳар доим ҳам ўзгармайди», - дея Тедесконинг сўзларини келтиради журналист Жанлука Ди Марцио.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 14 апрель куни Бергамода бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади.