"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «Атлетико» футболчиларининг «Манчестер Сити»га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатларидан хафа бўлди.
Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида жамоалар 0:0 ҳисобида ўйнади.
Иккинчи бўлим сўнгида майдонда футболчилар ўртасида бир қатор муштлашувлар келиб чиқди. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинганидан сўнг, футболчиларнинг ўзаро тўқнашуви трибуна остида ҳам давом этди. У ерда футболчилар бир бирларини очиқчасига ҳақорат қилишди, Стефан Савич ва Жек Грилишлар бошқаларга қараганда фаолроқ ҳаракат қилишди.
"Атлетико" футболчиларининг ўйиндан кейинги хатти-ҳаракатлари жирканчли бўлди. Улар ўзлари қилган баъзи ғалати ишлардан уялишлари керак.
Футбол ҳақида гап кетганда, сиз «Атлетико»ни ҳурмат қилишингиз керак, чунки улар «Манчемтер Сити»ни биз узоқ вақт давомида кўрмаган тарзда ўйнашга мажбур қилишди. Уларни ритм ва ҳаракатдан чиқариб юборишди.
Бироқ, ўйин охирида баъзи нарсалар футбол майдонида кўришни хоҳлаганингиздек бўлмади” - деди Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси.