Италиянинг "Фиорентина" клуби бош мураббийи ёш футболчидан эшитган танбеҳига чидаб тура олмади ва муштларини ишга солди.
Кечаги кунгача қўл остида аллақандай "Газмяс" клуби эмас, Италиянинг икки карра чемпиони "Фиорентина"сини шуғуллантириб турган таниқли мутахассис Делио Росси ўзини "Наша Раша" юмористик кўрсатувининг персонажи каби тутди.
Росси ўз жамоасининг ҳужумчиси сербиялик 20 ёшли Адем Льяичга ташланди. У "Новарра"га қарши муваффақиятсиз ўтган ўйиннинг 30-дақиқасидаёқ алмаштирилган ва бундан норози бўлиб, мураббийга ўз эътирозини баён қилган эди.
Кейинги воқеалар эса кўпни кўрган Италия футболида ҳам биринчи марта содир бўлди. Ўйиндан кейин клуб хўжайини 62 ёшли мураббийнинг муштлашув учун ҳайдалганини эълон қилди, - дея хабар қилмоқда НТВ.