Кириш Регистрация

Андрей Канчельскис: "Айнтрахт" Европа Лигаси финалда 100% иштирок этади"

Баҳо:
+1 | -

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби собиқ устози Андрей Канчельскис sport-express.ru мухбири билан бўлган суҳбатда Европа лигаси ярим финали ҳақида фикр билдирди.

"Сўнгги пайтларда анча яхшиланган "Айнтрахт" ва Премьер-лигада ажойиб ўйин кўрсатаётган "Вест Хэм" турнир афишаси бўлиши аниқ. Ким имконият юқори? Албатта, “Барселона”ни мағлуб этган “Айнтрахт”нинг кейинги босқичга чиқишини кутаяпман. Уларнинг ўйинларини томоша қилиш жуда қизиқ бўлди, икки жамоа ҳам ҳақли равишда ушбу босқичга чиқишди. Ўйлайманки, Германия клуби финалда 100% иштирок этади. Тўғрисини айтсам, мен учун кеча “Аталанта” мағлуб бўлишини кутмагандим, аммо “Лейпциг” ҳам ажойиб жамоа эканлигини унутмаслик керак. Бир пайтлар Россияда Эмери ва Тедескони даражаси паст мураббийлар, деб айтишарди. Аммо бугун ушбу мутахассисларнинг даражаси қандай эканлигини кўриб турибмиз”, - деди Канчельскис 

Чорак финал жавоб ўйинлари якунларига кўра, Европа лигасининг 1/2 финали жуфтликлари маълум бўлди: “Лейпциг” – “Рейнжерс” ​​ва “Вест Хэм” – “Айнтрахт”.

Дастлабки ўйинлар 28 апрел куни, жавоб ўйинлари 5 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:11, 15.04.2022.
Ўқилди: 1866 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.