"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Робин ван Перси билан янги шартнома имзолаш борасида олиб борилаётган музокаларга тўхталиб ўтди.
"Биз у билан мавсум сўнгида музокара столига ўтирамиз. Ишонаманки, у клубда қолишни истайди ва шартномани узайтиради.
Клуб узоқ вақтдан буён унга нисбатан ишонч намойиш этиб келмоқда. У бу ерда футболчи ва инсон сифатида шаклланди. Бугунга келиб у жаҳон классидаги футболчи ҳисобланади. Биз эса уни ушлаб қолмоқчимиз.
Пайдо бўлган вазиятда энг яхши йўл – сал эркинроқ бўлиш. Газеталарни варақлаганингда жуда кўп клублар ўйинчиларимизга "кўз олайтираётгани"га гувоҳ бўласан. Бироқ ҳозир футболчиларимиздан бирортасининг ҳам шартномаси тугалланаётгани йўқ, шу сабабли сўнгги сўзни барибир "Арсенал" айтади", – дея Арсен Венгер сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.