Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

"Барселона" 7 нафар янги футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ёзда 7 нафар янги футболчини қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Diario Sport хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Хави ҳар бир позиция учун иккитадан тенг савияли футболчи бўлишини истайди. Бу йўналишда Матеу Алемани ва Жорди Кройфф ишламоқда.

«Барселона» ушбу ёзда Марк-Андре тер Штеген билан рақобатлашиш учун янги дарвозабон сотиб олмоқчи, марказий ҳимоячи («Челси»дан Андреас Кристенсен бўлиши мумкин), иккита қанот ҳимоячи, ярим ҳимоячи (эҳтимол, «Милан»дан Франк Кьесси клубга қўшилади) ва иккита ҳужумчи.

Бу футболчиларнинг барчасини қўлга киритиш учун «Барселона» ким биландир хайрлашиши керак. Дани Алвеш, Серхи Роберто, Усмон Дембеле, Люк де Йонг ва Адама Траорелар билан шартномалар шу ёзда тугайди. Уларнинг бир қисми билан ҳамкорликни давом эттириш учун музокаралар олиб борилади.

Бундан ташқари, клуб Клеман Ленгле, Самуэль Умтити, Оскар Мингеса, Сержиньо Дест, Рики Пуч, Мемфис Депай ва Мартин Брейтвейтларни сотишга ҳаракат қилади.

Филиппе Коутиньо, Миралем Пьянич, Франсиско Тринкау ва Алекс Колладо ижарадан қайтишади.

Киритилди: 16:35, 25.04.2022.
Ўқилди: 8212 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.