«Вильярреал» ҳимоячиси Пау Торрес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради Todofichajes нашри.
Манбага кўра, 25 ёшли испаниялик футболчига «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» даъвогарлик қилмоқда. Таъкидланишича, ушбу клублар ҳозирда музокара олиб бормоқда. Олдинроқ испан клуби футболчи билан 60 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
Торрес жорий мавсумда «Вильярреал» сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.