Кириш Регистрация

Хави бугун «Барселона»га қайси футболчилар ёрдам бера олмаслигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 34-тури доирасида «Мальорка»га қарши ўйин олдидан жамоадаги жароҳатлар ҳақида гапирди.

«Педри бир неча ҳафтага сафдан чиқди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ҳозир мустақил шуғулланмоқда. Пике охирги 2-3 ой давомида муаммоларга дуч келди. Бугун у яна касал ва машғулот ўтказмади. Робертода мушаклар билан боғлиқ муаммо бор. Нико кеча Фати билан тўқнашувда оёғини жароҳатлаб олди. Брэйтуэйтда ковид, Дембеледа эса тонзиллит бор.

Бу ёмон, чунки бизга барча футболчилар керак. Ҳозирда бизнинг жамоада марказий ярим ҳимоячилар кўп эмас, лекин бу футбол. Кеча асосий рақибимиз «Севилья» очко йўқотди ва биз фойдаланишимиз керак», - дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтиради Sport.es.

Олдинроқ сон қисмидаги жароҳат туфайли 20 январдан бери майдонга тушмаётган ҳужумчи Ансу Фати майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Ла Лига турнир жадвалида каталонияликлар 63 очко билан учинчи ўринда бормоқда. «Севилья» 64 очко билан иккинчи ўринни банд этган.

 

Киритилди: 10:47, 01.05.2022.
Ўқилди: 2588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.