«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани келаси ёзда жамоани тарк этиб, Испания Ла Лигаси клубларидан бирига ўтмоқчи, деб ёзди Фабрицио Романо твиттердаги саҳифаси орқали.
Манбанинг айтишича, уругвайлик ҳужумчи кейинги трансфер ойнасида эркин агент сифатида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади ва Испания чемпионатида ўзини синаб кўрмоқчи.
Эдинсон Каванининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Жорий мавсумда ҳужумчи клуб сафида барча турнирлар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, жорий мавсумда у Уругвай терма жамоаси сафида тўққизта ўйин ўтказиб, иккита гол урган.
Бунгача Кавани «ПСЖ», «Наполи» ва «Палермо» каби клубларда тўп тепган.
Трансфермаркт Эдинсон Каванини 4 млн еврога баҳоламоқда.