Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган учрашувда “Райо Вальекано” клуби “Реал Сосьедад” билан дуранг ўйнади (1:1).
Ҳужумчи Радамел Фалькаонинг аниқ зарбаси мезбонларга дуранг келтирди.
Колумбиялик футболчи захирадан майдонга тушганидан 56 сония ўтиб гол урди. Шу тариқа, у Испания чемпионатида жорий мавсум рекордини ўрнатди.
Умуман олганда, жорий мавсумда 36 ёшли ҳужумчи 18 та ўйин ўтказиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.