Туриннинг «Ювентус» клубининг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала етти йиллик ўйинларидан сўнг мавсум якунида жамоани тарк этишга яқин турибди. Унинг хизматлари учун бир қанча инглиз клублари қизиқиш билдирмоқда, Италияда эса уни фақат «Интер» футболчига кўз тиккан.
Аммо Дибала «Интер»га ўтишни истамоқда, дея хабар беради La Gazzetta Dello Sport. Манбага кўра, эркин агентга айланадиган Дибала Милан клуби билан оғзаки келишувга эришган ва у ерда йилига олти миллион евро маош олади. Бундан ташқари, у бонусларга ҳам эга чиқади.
«Интер» раҳбарияти билан ҳал қилувчи учрашув ўтган ҳафта «Болонья» ва «Удинезе» билан ўйинлар оралиғида бўлиб ўтган.