Нидерландиянинг "ПСВ" клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце келажаги ҳақида фикр билдирди. Унинг Эйндховен клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
«Имконияти бўлсада, мен Европада ўйнашдан завқланмоқчиман ва кейин МЛСга ўтишни хоҳлайман. Бу ажойиб бўларди. Лекин шу билан бирга менда аниқ режалар йўқ, футбол жуда динамик, кейин футболда ҳеч нарсани тахмин қилиб бўлмайди" - деди футболчи Kicker нашрига.