«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба «Монако» футболчиси Орельен Тчуамени ўйини ҳақида гапирди.
«У энди оддий бола эмас, улғайган кучли шахс. Унинг ёнида ўйнаш ёқимли. У ўзи билан жуда кўп энергия олиб юради. Фавқулодда техник ва жисмоний сифатлар унда кўп», - дейди Погба «Монако»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси ҳақида.
Олдинроқ футболчи ёзги трансферлар ойнасида амалдаги клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Унинг хизматларига АПЛнинг бир қанча клублари, шунингдек, Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Тчуамени Франция чемпионатида 32 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.